Улькен овули аҳолиси референдумда овоз беряпти

Улькен овули аҳолиси референдумда овоз беряпти

Алмати вилоятининг Улькен қишлоғидаги участка эрта тонгдан гавжум. 332-сайлов пунктига дастлабки бир соатда атом электростанцияси қурилиши масаласида ушбу ҳудудда яшовчи 150 фуқаро бюллетень тўлдирди. Эслатамиз, Қозоғистонда АЭС қурилиши мўлжалланаётган жойлардан бири Улкен овули ҳисобланади.


- АЭС Қозоғистоннинг ёрқин келажагини таъминлашига умидвормиз. Бунинг учун келгуси авлод миннатдор бўлади. Ва кичкина посёлкамиз гуллаб-яшнайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси