Қозоғистонда 19 миллион 169 минг 550 киши истиқомат қилади. Бош вазир Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакат аҳолиси Миллий саноғининг илк натижалари бўйича ҳисобот тақдим этди. Асқар Мамин кўрсатиб ўтгани каби, республикада эркаклар аҳолининг деярли 49 фоизини, аёллар эса 51 фоизини ташкил қилади. Аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми - 11 миллиондан ошиқ. Этник таркибда қозоқлар улуши 70 фоизга етган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси