2030 йилга бориб, қайта ишланган пластик улушини 40 фоизга етказиш. Қозоғистон чиқиндиларни бошқариш ассоциацияси ўз олдига шундай амбицияли мақсад қўйган. Бугунги кунда мамлакатда ушбу ҳажм 22 фоизга зўрға етади. Соҳа мутахассислари пойтахтдаги анжуманда тўпланиб, бундай мақсадга қандай эришиш мумкинлигини муҳокама қилди, айни пайтда, қуйидаги саволларга жавоб излади: Қозоғистонда айланма иқтисодиёт ривожига нима халал беряпти? Пластик чиқиндилар секторини ривожлантиришда янги имкониятлар борми ва бу тизимни кучайтиришга нималар асос бўла олади? Таъкидлаймиз, бугунги кунда республикада фақат бир неча ўн корхона полимерларни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Йиғилганлар фикрича, бу фақат юртимизга эмас, бутун дунёга тегишли муаммо. Ҳар йили сайёрамизда 2 миллиард тоннагача маиший чиқинди йиғилади. Бирдан-бир йўл – айланма иқтисодиёт, дейди мутахассислар.
Шинбўлат Байқулов, «KazWast» Қозоғистон чиқиндиларни бошқариш ассоциацияси бошқарув раиси:
- Жаҳон ҳамжамияти ва албатта, биздаги экологик ташкилотлар бу муаммони кўтариб чиқмоқда, ташвиш билдириб, уни қайта ишлаш лозимлигини айтяпти. Пластик полиэтилен, полипропилен, паст ва юқори босимли ва бошқа турдаги полиэтиленлардан иборат, бу полимерларнинг бутун бир оиласи, бир ном билан пластик дейилади. Ҳар бир тури учун қайта ишлашнинг ўз усуллари мавжуд, лекин энг мураккаб иш – уни йиғиш. Декабрь ойидан бошлаб, бизда контейнер йиғими жорий этилган. Шу боис, аҳолига, уй бекаларига илтимос – чиқиндини ажратиш керак.
Басима Сарманова таржимаси