Димаш Қудайберген қўшиқлари Индонезияда янгради

Димаш Қудайберген қўшиқлари Индонезияда янгради

Димаш – Қозоғистоннинг олтин овози. Индонезия пойтахтида шундай ном остида ўтказилган тадбирда машҳур юртдошимизнинг қўшиқлари  янгради. Учрашувни Димаш фан-клубининг сони 10 мингдан кўпроқ аъзолари ташкил қилди. Улардан баъзилари қозоқ тилини муваффақият билан ўрганмоқда. Мухлислардан бири «Енлик-Кебек» достонидан парча ўқиди ва уни  Мухтор Авезовнинг 125 йиллигига бағишлади. Тадбир Қозоғистон элчихонаси ва Индонезия Миллий кутубхонаси ёрдами билан ўтказилди. Кутубхонада махсус кўргазма очилган бўлиб, унда томошабинлар Қозоғистон маданияти билан яқиндан танишиши мумкин.

Шривахуни Коссатита, DID фан-клуби аъзоси:

- Ҳозир 62 ёшдаман, олти ойдан буён қозоқ тилини ўрганяпман. Димаш ижоди мени шундай йўл тутишга ундади. Қозоқ тили жуда ёқиб қолди. Аста-секин Қозоғистон шоир-ёзувчилари билан таниша бошладим.

Рахмат Промоно, Индонезиянинг Қозоғистондаги собиқ элчиси:

- Халқ Димашни яхши кўради, қисқа вақтда унинг тингловчилари сони кескин кўпайди. Ушбу тадбирда биз буюк инсон - Мухтор Авезов ижоди билан танишдик. Бундай маданий тадбирлар халқларимизни, маданиятларимизни яқинлаштиради, деб ўйлайман. Шу асосда биз бошқа соҳаларда, масалан, бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтира оламиз, деб ўйлайман.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.