Welcome to Kazakhstan! Алмати ва Жетисуга келган хорижлик сайёҳлар тобора кўпроқ қозоқ ўтовида қолишни афзал кўряпти. Улар шу тариқа мамлакат тарихи ва маданиятини ўрганади. Кўчманчилар ҳаёт тарзини синаб кўриш имконига эга бўлади. Маҳаллий аҳоли уларга ёрдам бермоқда.
Маҳаллий мактаб ўқитувчиси Ардақ Умарова тўрт йил аввал гестхаус очган. Бир вақтнинг ўзида 18 одамга жой бор. Ҳовлига ўтов ўрнатилган, саёҳатчиларга бешбармоқ, қурут, бўғирсоқ, қимиз, шубат ва бошқа қозоқ таомлари таклиф қилинади. Шу кунгача 60 дан кўпроқ давлатдан келган туристлар шу ерда меҳмони бўлди.
Ардақ Умарова, басши қишлоғидан:
- Бир неча йил аввал овулимизга хорижликлар кела бошлади. Миллий паркларни томоша қилишни истаган сайёҳлар. Шунда қишлоқда махсус гестхаус очиш ғояси туғилди. Меҳмон кутишни жуда яхши кўраман.
Жоржо Леони, Италиялик сайёҳ:
- Ўн кундан буён мазкур қишлоқда яшаяпман. Эйфория ҳис қиляпман, дея оламан. Тенги йўқ меҳмондўстлик. Оқсоқоллар таъкидлашича, қозоқ хонадонига келган одам бир кун меҳмон бўлгач, иккинчи кундан қадрдон бўлиб кетаркан. Мени ўзларининг одами каби қабул қилишяпти. Қозоқча сўзларни тушуна бошладим. Бу ернинг табиати ғаройиб. Жаннат каби жой.
Абдумалик Сарманов таржимаси.