Қозоғистонда бир
нечта тикланувчи энергия объекти барпо этилади. Ақмўла вилоятида биогаз ишлаб чиқариш бошланади. 500 кВт қувватга эга завод қурилиши
режа қилинган. Корхона немис компанияси томонидан бунёд этилади, у Европа ҳамда Жанубий Америкада шу каби иншоотлар қуришга ихтисослашган,
дея маълум қилади ТМП. Биогазнинг афзаллиги
шундаки, у ҳайвон чиқиндисини камайтириш, ундан ўғит сифатида фойдаланиш ва энг
муҳими, иссиқхона гази қолдиқларини қисқартириш имконини беради. Бу барчаси, ўз навбатида, атроф-муҳитга
ижобий таъсир кўрсатади. Дарвоқе, биогаз ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган
қолдиқлар торф ўрнида далаларни ўғитлашда қўлланади. Қурилиш ишлари келаси йил сўнгига бориб
тугалланиши кўзланган. Айни пайтда, Манғистау вилоятида Италия компанияси
томонидан гибрид электр станцияси қурилади. У икки йилдан кейин
ишга туширилади. Лойиҳа вилоятда энергия таъминотини диверсификация қилиш ва карбонсизлантиришга йўналтирилган. Гибрид электр станцияси тикланувчи энергия манбалари – шамол ва қуёш, шунингдек, газ билан
ишлайди. Корхона
қуввати - 120 МВт. Айтиш лозим, объектлар давлат раҳбарининг мамлакатда
энергиянинг «яшил» турларини ривожлантириш доирасидаги топшириғига кўра бунёд
этилади.
Хуршида Абдуллаева
таржимаси