Қозоғистон хорижлик инвесторлар билан 1,6 миллиард доллар қийматга эга инвестициявий шартнома имзолади. Астанада ўтказилаётган форумда турли соҳаларга оид жами 20 та тижорат контракти имзоланди. Хитой, Туркия, араб давлатлари сармоя келтириш ваъдасини берди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили республикага келтирилган хорижий инвестициялар ҳажми 18 фоизга ошди ва 28 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса сўнгги 10 йил учун рекорд кўрсаткич. 2023 йилнинг биринчи ярмида сармоя ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ортди. Умуман олганда, Қозоғистон 2029 йилгача камида 150 миллиард доллар хорижий капитал жалб этиш ниятида. Бунинг учун Инвестициявий лойиҳалар умуммиллий рўйхати шакллантирилган. Унга 70 миллиард долларга тенг таклифлар тўпланган.
Руслан Ибраимов,
«Kazakh Invest» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:
– Қозоғистон – бизнес
учун қулай шароитлар яратиш борасида энг пешқадам давлат бўлса керак. Бугунги
кунда бизда 260 турдаги енгиллик ва имтиёзлар кўзда тутилган. Дунёнинг бирор
давлатида бунчалик катта имкониятлар очилмаган. Қатор устувор фаолият турлари
белгиланган. Бу рўйхатдаги корхоналарга давлат томонидан энг кўп енгилликлар
берилади. Бунда фақат ишлаб чиқаришлар ҳисобга олинган. Хомашёни имкон қадар
юқори даражада қайта ишлаш зарур.
Аҳмад Ал-Даҳил,
«Саудия Арабистони - Қозоғистон» тадбиркорлар кенгаши раиси:
- Саудия компаниялари
Қозоғистон иқтисодиётининг истиқболли йўналишларига сармоя киритишдан
манфаатдор. Улар кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги, туризм, ишлаб чиқариш ва технология
соҳаларига инвестиция келтиради. Шунингдек, «яшил энергетика»га оид лойиҳага
маблағ киритиш бўйича йўл харитаси имзоланди. Шартнома қиймати бир ярим миллиард
доллар. Лойиҳа 2027 йилда фойдаланишга топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.