Қозоғистон ва Финляндия иқтисодий
алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо ҳажмини кенгайтириш ниятида. Давлат даромадлари қўмитаси
берган маълумотларга кўра, 2024 йилда товар айланмаси 172 миллион долларни ташкил қилди. Экспертлар таъкидлашича, бу кўрсаткичларни ошириш
имкониятлари бор. Сўнгги йилларда фин инвесторларининг Қозоғистон иқтисодига бўлган қизиқиши ортди. Ўтган йили Финляндиядан келаётган инвестиция ҳажми салкам 42 миллион долларни ташкил қилди, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса 24 миллион доллардан
ошди. Қозоғистон Финляндияга саноат ва кимё маҳсулотлари, қора металлдан тайёрланган маҳсулотлар, машинасозлик учун бутловчи қисмлар экспорт қилади. Юқори технологик ва саноат ускуналар, енгил автомобиллар сотиб олади.
Даурен Абен, Қозоғистон
Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари:
– Фикримча, ҳар иккала давлат алоқаларни кенгайтиришга тайёр. Финляндияни биринчи
навбатда биздаги хомашё қизиқтиради. Биз қўшма корхоналар, қўшма ишлаб чиқаришлар яратишда
ҳамкорлик қила оламиз, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

