Қозоғистон Эронга дон маҳсулотлари экспортини оширади, йилига 2 миллион тоннагача буғдой ва 1 миллион тонна арпа юборади. Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг на Эрон Қишлоқ хўжалиги жиҳоди вазири Ғуломрезо Нурий Ғезелже билан учрашувидан сўнг шундай баёнот берилди. Суҳбатдошлар агросаноат мажмуаси салоҳияти хусусида фикр алмашди. Эрон чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида тажриба алмашиш истагини билдирди. Таъкидлаш лозимки, йилнинг 4 ойи давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти 3 марта ортди. Ўзаро товар айланмаси салкам 80 фоизга кенгайди.
Ғуломрезо Нурий Ғезелже, Эрон Қишлоқ хўжалиги жиҳоди вазири:
– Учрашув жуда самарали бўлди. Мамлакатлар орасидаги қатор масалаларни муҳокама қилдик. Транспорт ва логистика, инфратузилмалар, Эрон орқали Форс ва Уммон кўрфазларига олиб чиқувчи «Шимол – Жануб» йўлаги доирасида Қозоғистон имкониятларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон, Туркменистон орқали Эронни Хитой билан боғлаш масаласи кўрилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

