Иқтисодиёт ўсишини таъминлаш учун 9,6 триллион тенге сармоя киритилади

Иқтисодиёт ўсишини таъминлаш учун 9,6 триллион тенге  сармоя киритилади

Қозоғистон иқтисодиётининг ўсишини таъминлаш учун 9 ярим триллион тенгедан зиёд сармоя киритилади. Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаровнинг маълум қилишича, бюджет маблағидан ташқари, 7 триллион тенгедан кўпроқ бюджетдан бошқа манбалардан ҳам фойдаланилади. Улар қаторида миллий холдинглар, иккинчи даражали банклар ва бошқа ичики инвесторлар билан иш юритиш мўлжалланган. Лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш учун хорижий ташкилотлар ҳам жалб этилади. Режаларни рўёбга чиқаришда мамлакат ичидан ва чет эллардан келган хусусий сармоя ҳам муҳим ўрин тутади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.