Яқин уч йил ичида Қозоғистон олтин қазиб олиш саноатида 13 та лойиҳа татбиқ этилади. Бу ишларга 780 миллиард тенге инвестиция жалб этиш режа қилинган. Қайта ишлаш ҳажми 20 миллион тоннадан ошиқ рудани ёки 21 тонна Доре қотишмасини ташкил қилади. Эслатамиз, айни шундай қотишмалар кейинчалик аффинаж заводларига юборилади. Умуман, экспертлар таъкидлашича, бу Қозоғистонга қимматбаҳо металлар қазиб олишнинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради. Кейинги ўн йил ичида республикамизда қурилиш, тоғ-кон-бойитиш комбинатларини янгилаш ва кенгайтириш бўйича 19 та лойиҳа амалга оширилган. Уларнинг умумий қайта ишлаш қуввати 27 миллион тонна рудани ташкил қилади. Лойиҳалар рўёбига 460 миллиард тенге сармоя йўналтирилган бўлиб, унинг катта қисми Ақмўла вилояти ва Абай минтақасидаги конларда олтин олувчи фабрикалар қурилишига сарфланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

