Йилнинг биринчи
ярмида давлат бюджетига 9 триллион тенге тушди. Қозоғистон Молия вазирлиги
вакиллари берган маълумотга кўра, солиқ ва бож тизиминини модернизациялаш,
давлат назоратини яхшилаш устида катта ишлар олоиб борилди. Айни вақтда,
мамлакатда жисмоний шахслар тўлов қобилиятини тиклаш ва банкротлик бўйича
замонавий ташкилот барпо этиш юзасидан иш давом этяпти. Январь ойидан умумхалқ
декларация топшириши жараёнининг учинчи босқичи бошланди. Бизнес-тузилмалар
салкам 1 миллионта ҳисобот топширди. Валюта назорати ва экспорт-импорт амаллари
бўйича вазифаларнинг бир қисми Давлат даромадлари қўмитасига топширилди.
Ержан
Биржанов, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари::
–
Жорий йилнинг март ойида Давлат раҳбари Трансферт нарх шакллантириш тўғрисида
қонунга ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари устидан назоратни кучайтириш учун
киритилган ўзгаришларни имзолади. Бу эса давлат даромадлари йўқолиши олдини
олади, экспорт қилинадиган товарларга адолатли бозор баҳосини бериш имконини яратади.
Транзит салоҳияти кенгайди. Учинчи мамлакатлар билан ўтказиш пунктлари қуввати
36 фоизга ортди. Ўтган йилнинг биринчи ярмида 440 мингта автотранспорт
воситасига хизмат кўрсатилган, 2024 йилда бу кўрсаткич 600 мингта машинадан
ошди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси