Жамоамиз Токио Олимпиадасида яна бир медалга эришди. Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов британиялик Галал Яфай билан ўтказган ярим финал жангидан сўнг бронза билан кифояланди. Спортчи 52 килограммгача бўлганлар тоифасида кураш олиб борди. Сакен Бибосинов 24 ёшда, бу унинг биринчи Олимпиадаси. Боксчи 2019 йилда Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида, 2021 йилда Дубайда ўтказилган Осиё биринчилигида учинчи ўринни олган.
Таъкидлаш жоизки, у мамлакатимиз ҳисобига бешинчи Олимпиада «бронза» сини келтирди.
Басима Сарманова таржимаси