Ёш кашфиётчилар янги лойиҳа устида ишлаяпти

Ёш кашфиётчилар янги лойиҳа устида ишлаяпти

Қарағандилик ёш новаторлар кардиостимуляторнинг янги моделини ишлаб чиқди. Лойиҳа муаллифлари Алдияр Накип ва Алпамис Исабеков фикрича, ускуна тери остига ўрнатилади, электродлар қон томирлар орқали уланади. Датчиклардан тушган маълумотлар юрак ишида юза келаётган муаммоларни аниқлаб берувчи махсус дастур орқали қайта ишланади. Ўз ишида муаллифлар робот техникаси, биология ва дастурлаш тамойилларидан фойдаланди.

Алдияр Нақип, 9-синф ўқувчиси:

- Жаҳонда юрак-қон томирлари касалликлари ўлимнинг асосий сабабларидан эканлигини ҳисобга олган ҳолда, бу Қозоғистон учун ҳам мураккаб муаммо саналишини ҳисобга олдик. 2021 йилнинг ўзида 40 мингдан зиёд одам юрак касалликларидан вафот этган.

Алпамис Исабеков, 9-синф ўқувчиси:

- Ускуна ёрдамида брадикардия ва тахикардия каби касалликларни даволаш, юрак ритмини кузатиш мумкин.

Ишланма Астанада бўлиб ўтган республика танловида тақдим этилди. Натижада, 100 тача биотиббиёт, муҳандислик ва технологиялар орасида энг яхшиси деб тан олинди. Ёш тадқиқотчилар олий таълим даргоҳларидан бирининг грантига сазовор бўлди. 

Айгул Ибраева, лойиҳа мураббийси, биология ўқитувчиси:

- Лойиҳа биринчи ўринни олишини ўйламагандик. Болалар вақтини беҳуда кетказмаётганидан мамнунмиз. Шундай яхши натижага эришдик. Бу ишни давом эттириш ниятидамиз, чунки олдинда турли халқаро танловлар кутиб турибди.

Алдияр ва Алпамис кашфиётни такомиллаштириш ниятида. Ўқувчилар биомуҳандис бўлиб етишишни ва Қозоғистонда бу йўналишни ривожлантиришни кўзлаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси