Туркий яшил молиялар кенгаши

Туркий яшил молиялар кенгаши

Қозоғистонда барқарор молиялаштириш бозори йил сайин кенгаймоқда. Ҳозир у 250 миллион доллардан ошди. Астана халқаро молия маркази майдончасида тузилган Туркий яшил молиялар кенгаши фаолияти туфайли у янада юқори даражага чиқиши мумкин. У Давлат раҳбари топшириғига кўра ташкил қилинди.  Кенгашга Қозоғистондан ташқари Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Венгрия ва Туркманистон аъзо. Рўйхатдаги сўнгги икки республика кузатувчи мақомида. Ташкилот мамлакатларда “яшил” молия ривожланиши, экологик ва ижтимоий лойиҳаларга инвестициялар келишини кенгайтиришга хизмат қилади.

АСЕЛЬ НУРАХМЕТОВА, АСТАНА ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ ЯШИЛ МОЛИЯ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Яшил молиялар бўйича кенгаш котибияти Астана халқаро молия маркази яшил молия маркази базасида ишлайди. Кенгаш мақсади минтақага Турк давлатлари ташкилоти томонидан экология, ижтимоий йўналишдаги лойиҳаларни ишга тушириш, Париж шартномасини рўёбга чиқариш, углерод нейтраллигига эришиш каби мақсадларда инвестиция олиб келиш учун қулай майдонча ва шарт-шароит яратишдан иборат.

Кенгаш котибияти Яшил молия марказини ташкил қилади. У Яшил молия глобал индексида Марказий Осиё ва Шарқий Европада пешқадам. Ҳар бир давлат манфаатлари ва фаолиятини алоҳида молия ташкилотлари ва вазирликлар тақдим этади.

АСЕЛЬ НУРАХМЕТОВА, АСТАНА ХАЛҚАРО МОЛИЯ МАРКАЗИ ЯШИЛ МОЛИЯ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Масалан, Венгрияда бу иш билан Венгрия Марказий банки, Қирғизистонда Қирғизистон банклар иттифоқи, Озарбайжонда – Миллий Иқтисодиёт вазирлиги шуғулланади. Яъни, турли давлатларда турли ташкилотлар, давлат органлари ишлайди. Лекин биз алоқада бўламиз. Айнан қайси орган шуғулланиши муҳим эмас, фақат кун тартибидаги масалалар мамлакат миқёсида илгарилатилиши муҳим. Сўнгра уни биргаликда халқаро даражага олиб чиқамиз. Бизнинг минтақамизга ҳам. Яшил молия маркази кенгаши тузилганидан кейин шаклланиб келаётган бозорда барқарор молиялаш, ижтимоий облигациялар имконияти кенгаяди.

Абдумалик Сарманов таржимаси