Қозоғистон Бош вазири Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти озиқ-овқат хавфсизлиги дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Асқар Мамин бу ташаббусни ИҲТнинг Ашхабоддаги XV саммитида билдирди. Ўз чиқишида у сўнгги 9 ойда Қозоғистоннинг ташкилот давлатлари билан умумий товар алмашинуви ўсганини таъкидлади. У 31 фоизни ташкил қилган, бу эса 8 миллиард доллардан зиёд. Дастур, Ҳукумат раҳбари сўзига кўра, хусусан, АСМ соҳасида шерикликдаги ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишни кўзда тутади. Бундан ташқари, Қозоғистон Бош вазири иқтисодиётни кооперациявий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ҳам таклиф қилди, бунда COVID-19 чорловлари ва пандемиядан кейинги даврга оид стратегик вазифалар ҳисобга олинади. Туркман етакчиси Гурбангули Бердимухамедов билан учрашувда республика Вазирлар Маҳкамаси раҳбари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, транзит-транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки давлат ҳамкорлиги масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси