Автокредитлашда янги механизм қўлланади

Автокредитлашда янги механизм қўлланади

Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Марат Қарабаев маълум қилишича, ой охиригача у яна бир марта ишга туширилади. Олинадиган кредит миқдори 10 миллион тенгедан, автомобиль баҳоси 15 миллион тенгедан ошмаслиги шарт. Вазир таъкидлашича, аҳоли автомобиль харид қила олиши учун шундай шарт қўйилган. Транспорт воситалари етишмаслиги муаммосини ҳал этиш учун жорий йилда автомобиль ишлаб чиқариш 30 фоизга ортади. Бундан ташқари, Қозоғистонда имтиёзли автокредит бўйича ягона майдонча очилади ва фуқаролар у орқали қандай автомобиллар савдога чиққанини, ўзининг навбати қандай силжиётганини кузатиб бориши мумкин бўлади.

Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:

- Саноатни ривожлантириш жамғармасида дастур механизмини қайта кўриб чиқиш лозимлиги айтилди. Аввалги тартибга кўра, олдин автосалонга мурожаат этилган, кейин банкка борилган. Энди қозоғистонликлар биринчи навбатда Саноатни ривожлантириш жамғармасида электрон навбатда туради, сўнг автосалонга боради. Икки ой ичида ўзи учун мақбул автомобилни танлайди. Ҳозир бу механизм автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва Саноатни ривожлантириш жамғармаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси