Қозоғистонда Каспий тюленларига чип қўйилади

Қозоғистонда Каспий тюленларига чип қўйилади

Қозоғистонда «Қизил китоб»га Каспий тюленларига чип ўрнатилади. Бунинг учун нанотехнологиялардан фойдаланилади. Мамлакат олимлари Саудия Арабистони техник тадқиқот университети билан бирга махсус датчиклар ишлаб чиқмоқда. Улар ёрдамида жондорлар кўчиши ва яшаш жойи тўғрисида маълумот тўпланади. Чиплар жондор танаси ҳароратини ўлчайди, стресс ҳолатларига кирганини кўрсатиб беради. 2023 йил январигача экспертлар гуруҳи Каспий тюленлари популяциясини ўрганиш ва чиплаш учун экспедиция ташкил қилади. Ҳозирча 20 жондорга чип киритилади.

Алтынай Кайдарова, Каспий тюленини ўрганиш ва сонини тиклаш маркази бош илмий ходими:

- Биздаги сенсорлар графендан ясалган. У нанотехнологиялар дунёсида энг кўп ишлатиладиган наноматериал ҳисобланади, бир атом қалинлигидаги углерод буюм, жаҳондаги энг юпқа нарса. Қоғоздан 100 миллион марта юпқа, лекин олмос ва пўлат каби мустаҳкам материал. Лазер ёрдамида графен индукциясини ишлаб чиқдик, унинг ёрдамида денгиз ҳаёти учун турли сенсорлар ясаймиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси