35, 7 миллиард тенгега имтиёзли автокредит олинди

35, 7 миллиард тенгега имтиёзли автокредит олинди

Имтиёзли автокредитлаш дастури иш бошлаганидан буён 34 қозоғистонлик янги автомобиль харид қилишга улгурди. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Саноатни ривожлантириш жамғармаси раиси ўринбосари Жанар Ибрашева маълум қилишича, жами 14 мингта ариза келиб тушган. Лекин фақат уларнинг 35 миллиард тенгедан кўпроқ қийматга эга 4 мингдан зиёдроқ қисми маъқулланган. Эслатамиз, дастур доирасида 100 миллиард тенге ажратилган.

Жанар Ибрашева, «Саноатни ривожлантириш фонди» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари:

- Умуман олганда, бирламчи ўзлаштиришда 10 мингдан кўпроқ автомобиль сотилиши мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, мазкур дастур револьвер кўринишида ишлайди. Яъни фуқаролар биринчи навбатда автомобиль олишга улгурмай қолса, орадан бир-икки ой ўтгач, аввал харид қилганлардан маблағ туша бошлагач, яна мурожаат этиши мумкин. Имтиёзли кредит олиш учун сотилаётган автомобиль ВИН-кодини келтириб бериш талаби бекор қилинди. Бу эса жисмоний шахсларнинг ВИН-код олмай туриб ҳам иккинчи даражали банкларга мурожаат этиши ва тўлов ҳужжатларини ўтказиши учун имконият яратади.   

Таъкидлаш лозим, имтиёзли автокредитлаш дастури республикада 2015 йилдан буён ишлаб турибди. Давлат ёрдамида жами 29 минг 650 нафар қозоғистонлик автомобиль харид қилишга муваффақ бўлди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.