Миллий атом компанияси бошқаруви раиси «Қазатомпром»нинг йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти ҳақида Давлат раҳбарига ҳисобот берди. Меиржан Юсупов таъкидлашича, 6 ой ичида 11 минг тонна уран қазиб олинди ва унинг 8 минг тоннаси сотилди. Қозоғистон Президентига мамлакат минерал-хомашё базасини, миллий компания геологоразведка активлари портфелини кенгайтириш бўйича келгусида олиб бориладиган ишлар режаси баён қилинди.
Меиржан Юсупов, «Қазатомпром» Миллий атом компанияси бошқаруви раиси:
– Президентга мамлакат минерал-хомашё базасини кенгайтириш ва тўлдириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирдим. Бу йўналишдаги самарали натижалардан бири сифатида 3-участка ҳисобига «Инкай» конининг кенгайтирилишини кўрсатиш мумкин. Яна 83 минг тонна уран қазиб олиш имконияти туғилди. Учрашув охирида Қосим-Жўмарт Тўқаев геологоразведка ва захиралар базасини тўлдириб бориш муҳимлигини таъкидлади, ишларни давом эттиришни тайинлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.