ОПЕК+ доирасида Қозоғистон нефть қазиб олишни кенгайтиради

ОПЕК+ доирасида Қозоғистон нефть қазиб олишни кенгайтиради

Қозоғистон жорий йилда 96,2 миллион тонна нефть қазиб олиши режалаштирилганди. Лекин ОПЕК+ жорий йил охиригача маҳсулот чиқаришни кўпайтиришга келишиб олди. Унга кўра, бу кўрсаткич декабрь ойидан суткасига 137 минг баррелга ортади. Ҳозир бу кўрсаткич 1,65 миллион баррелга тенг. 2026 йилда эса бу кўрсаткич яна камайтирилади. 2 ноябрь куни ОПЕК+ га аъзо 8 та давлат — Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, БАА, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Уммон онлайн-йиғилиш ўтказди ва нефть бозорини барқарорлаштириш мақсадида шундай қарор қабул қилди. Аввалги сафар бундай келишув 2023 йилда имзоланганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси