Аида Балаева Хитой билан маданий алоқалар бўйича фикр билдирди

Аида Балаева Хитой билан маданий алоқалар бўйича фикр билдирди

Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро алоқалар янги сифат даражасига чиқаяпти. Шу жумладан, маданий ва ахборот алмашинуви борасида. Мамлакатимизнинг Хитойда ва Осмон ости мамлакатининг Қозоғистонда маданият марказлари очилиши бу йўналишда янги саҳифа очилаётганини кўрсатади. ШҲТ саммити доирасида телеканалимизга эксклюзив интервью берган Аида Балаева таъкидлашича, икки давлат кенг кўламли масалалар юзасидан ҳамкорлик қилади. Улар қаторида ёлғон ва уйдирма маълумотлар тарқатиш, адабиёт соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратиш, концерт фаолияти ва тасвирий санъат каби йўналишлар бор. Вазирнинг маълум қилишича, Пекиндаги Қозоғистон маданият маркази тез кунларда барча мухлислар учун ўз эшигини очади. 

Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:

– Биз ҳозир тезда жойлашишни мўлжаллаб офис олганмиз, у Пекин шаҳрида, туристлар энг серқатнов бўлган жой – Арбат ҳудудида. Менимча, маданият марказимизнинг фаолияти Қозоғистон маданияти, Қозоғистон тарихини кенг тарғиб этиш имконини беради. Биз барча йўналишларда янада тиғиз шаклда ҳамкорлик қила оламиз, деб ўйлайман. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.