Қозоғистон ва Словения президентлари
Қосим-Жўмарт
Тўқаев ва Наташа Пирц-Мусар «Астана» халқаро молия марказига борди. Ушбу майдонча орқали
жалб этилган инвестициялар ҳажми шу кунгача 14 ярим миллиард долларни ташкил
қилди, дунёнинг 80 давлатидан 3 минг 700 та компания рўйхатга олинди. Давлат
раҳбарларига Марказий Осиёдаги ягона прецедент ҳуқуқига асосланган АХММ суди, шунингдек,
Халқаро арбитраж маркази, молиявий хизматларни тартибга келтириш қўмитаси фаолияти
ҳақида маълумот берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

