Илмий шериклик орқали – минтақани барқарор ривожлантиришга. Астанада ЮНЕСКО Минтақавий офиси ҳамда Президент маркази томонидан ташкил қилинган халқаро анжуманда Марказий Осиё олимлари ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сўз борди. Экспертлар фикрича, қўшма тадқиқотлар, инновациявий ғоялар алмашинуви ва шунинг натижасида технологик ишланмаларнинг жорий этилиши минтақа етакчи ўринга чиқишига замин яратади. Шу билан бирга, илмий фаолиятга ёшларни жалб қилиш зарур. Мутахассислар айтишича, мамлакатимизда 22 минг нафар олим бўлиб, уларнинг ярмидан камроғи ёш кадрлар. Хорижлик мутахассислар бу вазиятни ўзгартириш имконини берадиган тажриба ва усуллар билан ўртоқлашди.
Мақсат Байбеков, ЮНЕСКОнинг Алмати шаҳридаги минтақавий офиси дастур раҳбари:
- Бу платформага ўхшаш нарса, унда тажрибали олимлар ва ёшларни бирлаштирамиз, ёшлар салоҳиятини оширамиз. Шунингдек, ўз фикрлари, билимларини давлат ҳукумати вакилларига етказиб бера олиши учун уларга майдонча ҳам тақдим этилади. Бу биз учун жуда аҳамиятли жиҳат ҳисобланади. Чунки биз ёшлар фикрини эшитишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси.