Хитойнинг CGTN телеканали журналистлари Қозоғистон бўйлаб медиа-турга чиқишди. Улар Jibek joly/Silk way телеканали жамоаси билан бирга Алмати шаҳри ва Алмати вилояти ҳаёти ҳақида репортажлар тайёрлашди. Мамлакатимиз тўғрисида кўрсатув Хитой халқаро телеканалида қозоқ, рус ва инглиз тилларида эфирга чиқади. Журналистлар фаолиятини Алматининг энг кўркам локацияларидан бири — Медеуда якунлади.
Ризагуль
Гульгина, CGTN мухбири:
-
Умуман олганда, Алмати бизга жуда ёқди. Замонавий шаҳар, атрофида тоғлар ва гўзал манзаралар. Мен барқарор ривожланиш бўйича Хитой — Қозоғистон ҳамкорлиги ҳамкорлиги тўғрисида репортаж тайёрлашни истагандим. Уддаладим. Қўнаев шаҳрида ҳам бўлдим. Бу ерда ҳам пейзажларни оляпман, кеча Кўктўбега, бугун Медеуга келдик. Жуда яхши ишладик.
Экспедиция жамоаси раҳбари таъкидлашича, бу шунчаки медиа-тур эмас, у маданий ва тарихий жиҳатдан икки давлатни
яқинлаштиради.
Журналистлар қозоғистонликлар ҳаёти ва турмуши билан танишишди, қизиқарли ҳикоялар
тинглашди.
Ҳамкасблар ўз таассуротларини баҳам кўришди, табиат
ва меҳмондўстликдан завқ олишганини яширишмади.
Сюй
Чжаоцюнь, CGTN телеканали Маданият департаменти директори ўринбосари:
-
Медиа-тур давомида мамлакат одамлари
билан яқинлашдик. Улар
менинг қалбимни титрата олди. Ҳамкорликдаги ишимиз самарали бўлди. Ажойиб ҳикоялар олиб кетяпмиз, уларни ТВ ва
интернет орқали намойиш қиламиз. Ушбу сафар туфайли дунё яхши қўшничилик алоқаларимиз
ҳақида билиб олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

