Ўзбекистон Туркий маданият ва мерос жамғармасига аъзо
бўлди, Туркманистон
ташкилотда кузатувчи мақомини олди. Астанада бўлиб ўтган жамғарма кенгаши иккинчи йиғилишида
шундай баёнот берилди. 2025 йилда Қозоғистон ташкилотга
раислик қилади. Бугун мамлакат
келгуси икки йиллик иш режасини тақдим этди. Республика реставрация, илмий-оммавий ва маърифий йўналишларни ривожлантирмоқчи. Шу жумладан,
Қозоғистон қадимий Қулан шаҳрини тарихий реконструкция қилиш, музейга айлантириш, ХІІ асрга оид Олтин китоб – Қуръонни реставрация қилиш ниятида. Бундан ташқари, Алматидаги Қозоғистон миллий университетида, Бишкекдаги Қирғизистон миллий университетида,, Истамбулдаги маданий марказ базасида туркий маданият
ва мерос марказлари очилиши мўлжалланган. Ақтауда, туркий дунё маданий пойтахтида ҳам қатор маданий
тадбирлар ўтказилади.
Ақтўти Раимқулова, Туркий
маданият ва мерос жамғармаси президенти:
- Туркий фольклорчилар симпозиуми, туркий давлатлар реставраторлари
мастер-класслари ўтказишни режалаштиряпмиз.
Туркий халқлар номоддий маданий меросини бирлаштирувчи фестиваль мўлжалланяпти,
у бутун туркий дунёни жипслаштиради.
Йил давомида фаоллик билан Қозоғистон
ва туркий дунёнинг
моддий ва номоддий маданий меросини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар
ўтказилади.
Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжондан ташриф буюрган делегатлар учун
махсус маданий-таништирув дастури тайёрланди. Олдинига улар Маҳмуд
Қошғарийнинг «Дивони луғат ат-турк»
энциклопедик луғатининг 950 йиллигига бағишланган
кўргазма билан танишишди. Сўнгра китоблар тақдимоти, шунингдек, туркий халқлар мусиқаси концерти ташкил этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

