Хитойда
мамлакатдаги энг муҳим байрамлардан бири – Янги йил кенг нишонланяпти. Шарқ Ой тақвимига кўра, «Чуньцзе» кириб келди. Осмон ости мамлакатига Янги йил кириб келган оқшомда Хитой Медиакорпорацияси гала-концерт берди. Кенг кўламли шоуда мамлакатнинг энг
кучли артистлари, комедия постановкалари, цирк ва акробатика
номерлари, миллий жанговар яккакурашлар намойиш этилди. Фестивалда Қозоғистон
халқ артисти Димаш Қудайберген ҳам қатнашди. Жонли эфирда Пекин марказий
майдони ва 4та қўшимча саҳналардан трансляция олиб
борилди. Жорий йилда ташкилотчилар анъанавийлик доирасидан чиқди ва технологияларни халқ
санъати билан уйғунлаштирди. Эржэнь-чжу-ань рақсини артистлар билан бирга роботлар ижро этди.
Таъкидлаш лозимки, жорий йилда Хитой Медиакорпорацияси гала-концертини рекорд миқдорда томошабин
кузатди. Дастлабки
маълумотларга кўра, уни 2 миллиард 817 миллион одам томоша қилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

