Дашт бағрида мевали боғ. Замонавий технологиялар – томчилатиб ва авто суғориш туфайли манғистаулик фермер ўрик, узум ва олмадан яхши ҳосил оляпти. Ҳаёт манбаи – сувни Жақсилиқ Ибадуллаев ер ости манбаларидан олади. Сўнгги йилларда фермер иссиқхона билан ҳам шуғуллана бошлади. Асосан помидор ва бодринг етиштиради. Илғор хўжалик иссиқхоналарида ўтган йили 100 тоннадан зиёд сабзавот йиғиб олинди. Ҳар куни ярим тонна бодринг сотилади.
Жақсилиқ Ибадуллаев, Деҳқон хўжалиги раҳбари:
- 2005 йилда хўжалик ташкил этдим. Ўша пайтда фақат тарвуз етиштиришни билардим. Ҳозир бошқа кўплаб экинларни парваришлаш ҳақида гапириб бера оламан. Турли ўсимликлар қандай етилишини кузатаман. Ўтган йили биз 3 гектар ерга беда экдик. Уни ўсимликлар учун озуқа сифатида ишлатамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси