Буюк Дашт бўйлаб саёҳатнинг устун жиҳатлари. Қозоғистоннинг туристик салоҳияти Буюк Британияда намойиш қилинди. Лондонда туризм бўйича халқаро кўргазма бўлиб ўтди. Унда 180 минг давлатдан беш мингдан зиёд мутахассис қатнашди.
Талғат Аманбаев, «Kazakh Tourism» миллий компанияси раҳбари:
– Хорижга амалга оширилган ҳар бир сафар, роуд-шоулар давомида 200-500 туристни жалб этамиз. Натижада, мамлакат имижи ўсади. Кўпроқ хорижликлар маданиятимиз билан танишади. Бундан ташқари, туризм, савдо, инвестиция ўзаро чамбарчас боғланиб кетган.
Туризм – кўплаб давлатлар иқтисодиётида катта ўрин тутади. Улардан аксариятида асосий даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Қозоғистоннинг туристик саноати ҳам катта салоҳиятга эга. Республика оҳанраболи жой бўла олади. Таъкидлаш лозимки, пандемиягача мамлакатга 23 минг британиялик келган. Уларни табиатимиз, Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳарларимиз қизиқтиради. Эслатамиз, Буюк Британия фуқаролари мамлакатимизда 30 кун визасиз қолиши мумкин.
Том Пейдж, сайёҳ:
- Экрандаги видеони томоша қилганимда, менда яхши таассурот қолди. Анъаналарингиз, маданиятингиз, меъморчилик ва табиат ўзаро уйғунлашиб кетгандек туюлди. Қозоғистонга бормагандим, келаси йили саёҳат қилишни режалаштирганман.
Абдумалик Сарманов таржимаси