32 ёшли шахматчи Ян Непомняший хитойлик спортчи Дин Лижэнни енгди. Жаҳон чемпиони унвони учун ўйналган партия 37-юришда 4:3 ҳисобида тугалланди. Матчнинг навбатдаги партияси 20 апрель куни бўлиб ўтади. Турнир регламентига мувофиқ, жами бўлиб, классик вақт назоратида 14 та партия ўйналиши мўлжалланган. 7,5 балл очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпиони бўлиши мумкин. Таъкидлаймиз, Қозоғистонда 7 апрелда бошланган шахмат бўйича дунёвий беллашув 1 майга қадар давом этади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси