Қозоғистон Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий марказида 200
тадан зиёд раритет нашрлар рақамланди. Унинг жамғармасида икки мингтадан зиёд
экспонат бор, улар қаторида лотин, кирилл, араб имлоси, форс, қадимий туркий ва
бошқа тиллардаги китоблар мавжуд. 15-16 асрларда ёзилган, машҳур олимлар,
муқаддас китобларга оид қўлёзмалар ҳам кўп. Шунингдек, ўтган асрларга хос
каллиграфия намуналари тўпланган. Ташкилотда AI-технологияларини жорий
этиш режалаштирилган. Сунъий интеллект материалларни таржима қилиш, қайта ишлаш
ва таҳлил этишни осонлаштиради. Марказ
экспертлари фолиантларни реставрация ва консервация қилиш ишлари ҳақида пойтахт
ўқувчиларига айтиб беришди. Миллий китоб куни муносабати билан экскурсиялар ва
мастер-класслар ўтказилди.
Жандўс
Бўлдиқов, Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази директори:
-
Биз ўқувчилар қадимий қўлёзмалар қийматини тушунишини истардик. Бугунги кунда барча қадимий китоблар ўрганилган,
истаганимизни бемалол ўқишимиз мумкин, деган хато тушунча бор. Аслида эса жуда
кўп мавҳум, аниқланмаган факторлар мавжуд. Шунингдек, одамлар, ёшлар китобларни
эъзозлашишини истардим. Чунки китоб ўқиш маданияти мавжуд, улар махсус
жойларда, махсус ҳароратда сақланиши керак. Айниқса, қадимий китоблар катта
эътибор талаб қилади. Айни вақтда, ёшларга китоб ўқиш одатини сингдиришимиз
зарур.
Марказ халқаро ҳамкорлиқ доирасида хорижий кутубхоналар билан биргаликда иш юритади. Шу жумладан, Марказий Осиё республикалари билан ўзаро алоқалар яхши йўлга қўйилган. Мутахассислар тажриба алмашиш ва қимматли, ноёб экземплярлар учун тез-тез уларга боришади, чунки Қозоғистон реставраторлари қўлида қадимий манускриптлар қайта тикланади, янгидан ҳаётга келади.
Бақша Аширбекова, Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази бош эксперти:
- Улар жуда ноёб, тиклаш учун фақат табиий
материаллардан фойдаланамиз. Ҳатто елимни ҳам ўзимиз ундан тайёрлаймиз. Тикиш
учун пахта толасидан олинган ип ишлатилади. Махсус бўёқлар ишлатилади. Мана
бундай тус берилади, Ўзи оқ япон қоғози эди. Уни китоб билан бир хил рангга
келтирамиз, бу ҳам акрил бўёқ. Ўзим Россияда, Москвада ўқидим, кейин
Арманистонда, Эронда, ва ҳатто Бурятияда ишладим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

