Қозоғистон ва Швейцария логистика, агросаноат мажмуаси, энергетика ва молия
соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради. Томонлар қўшма лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдор. Женевадаги халқаро савдо форумида шундай фикр айтилди. Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги йиллик товар айланмаси бир ярим миллиард
долларга етди, Швейцария киритган инвестиция ҳажми эса 36 миллиард доллардан ошди. Инвесторлардан бири
мамлакатимизнинг бир неча минтақасида қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини рўёбга
чиқаряпти. Асосий эътибор суғорма деҳқончиликни ривожлантириш ва
замонавий агротехнологияларни жорий этишга қаратилган.
Алексей
Заботин, Harvest Agro Тижорат ва бизнесни ривожлантириш директори:
- Биз Қизил Ўрда, Алмати ва Шимолий Қозоғистон
вилоятларида пилот лойиҳаларни ишга туширдик, жами 15 минг гектар ерда
ишлаяпмиз. Давлат томонидан жиддий ёрдам кўрсатиляпти. Сув тежовчи
технологиялар ишлатиладиган лойиҳани 150 минг гектарерда ишлатиш ниятидамиз.
Халқаро ҳамкорларнинг қизиқиши, шу жумладан, Қозоғистон
салоҳияти билан ҳам боғлиқ. Мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар республиканинг
инвестициявий жозибадорлигини, хорижлик ҳамкорларнинг ишончини оширади. Европа
ва Осиёни ўзаро боғловчи транспорт
йўналишларига эътибор катта. Қозоғистон бу
тизимда муҳим ўрин тутади, у Евроосиёнинг асосий транзит марказлари қаторидан
ўрин олди.
Андреа Райсдорф, Fracht Group логистика компанияси директори:
- Ўрта йўлак - Европани, Евроосиёни Хитой билан боғловчи
энг истиқболли лойиҳалардан бири. Қозоғистон орқали қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари, тоғ-кон саноати товарларини транзит қилиш муддатларни
қисқартиради. Чунки Қозоғистон Европага нефть етказиб берувчилар илғор
еттилигига киради, дунёдаги истеъмолнинг 1,5 фоизини таъминлайди. Ва бу
талаб вақт ўтиши билан ортиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

