Давлат раҳбарининг Шанхайда бўлиб ўтган сунъий интеллект
бўйича Бутунжаҳон конференциясидаги нутқи Хитой оммавий ахборот воситалари
мақолалари мавзусига айланди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойдаги энг йирик
технология компаниялари раҳбарлари олдида хитой тилида нутқ сўзлади. Президент
мамлакатимиз рақамли технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш учун юқори
салоҳиятга эгалигини, сунъий интеллект Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий
йўналишларидан бирига айланганини таъкидлади. Таҳлилчилар фикрича, сунъий интеллектни жорий этиш
нефть-газ, тоғ-кон ва молия соҳаларининг самарадорлигини оширади,
иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини жадаллаштиради. Шу билан бирга, мутахассислар «Астана ва Пекин
ўртасидаги юқори даражадаги ишонч мамлакатлар ҳамкорлигининг асосий омили», деб
атайди, бу эса янги қўшма
лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.
Пань Давэй, Шанхай ижтимоий фанлар академияси ҳузуридаги Россия
ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори:
– Мулоқотларимиз дипломатик муносабатлар ўрнатишдан доимий кенг қамровли стратегик
шериклик ўрнатишгача ривожланиб боряпти. Бу тараққиёт фақат
5-10 йил давом этмайди, авлоддан-авлодга ўтганича ҳар икки давлат ўртасидаги
алоқаларни белгилаб беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги тўрт йил ичида
Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки марта ошди. Мамлакатлар
ҳамкорлиги юқори технологиялар,
рақамлаштириш ва ишлаб чиқаришни локаллаштириш соҳаларида тобора фаоллашмоқда. Бу
йўналишлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга асос бўлади.
Ерсултан
Жансеитов, сиёсатшунос:
–
Жаноб Тоқаев хитой тилини, хитой маданиятини чуқур ва яхши тушунадиган инсон
сифатида Хитой сиёсий раҳбариятида маълум даражада ўзиникидек қабул қилинади. Бу эса Хитой билан ўзаро муносабатларда
тарихан катта роль ўйнаган ва бугунги кунда ҳам шундайлигича қолмоқда. Айтиш мумкинки, энг юқоридаги айнан шундай гуманитар муносабатлар Қозоғистонга жуда катта фойда келтиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

