ХХР элчиси ОАВга интервью берди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида Хитойнинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Сяо оммавий ахборот воситаларига интервью берди. Элчи икки давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Си Цзиньпин муҳокама қиладиган мавзулар ҳақида гапирди. Мазкур ташриф ўзаро стратегик ҳамкорликка катта туртки беради. Чжан Сяо икки давлат ўртасидаги визасиз келиш-кетиш сиёсатининг берган ижобий натижаларини кўрсатиб ўтди. Тадбиркорлик алоқалари мустаҳкамланяпти, туризм кенгайди. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари 41 миллиард АҚШ долларига етди ва Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди. Қозоғистон ва Хитой ўртасида «Ягона макон – Ягона йўл» лойиҳаси доирасида ишлар давом этяпти.  

Элчи жаноблари, шундай деб таъкидлади:

«Қўшни давлатлар сифатида, Қозоғистон ва Хитой иқтисодлари бир-бирини тўлдиради, ўзаро ҳамкорликнинг келажаги ёрқин. Сўнгги йилларда томонлар ўзаро маслаҳатлашган ҳолда иш юритяпти. «Ягона макон – Ягона йўл» ташаббуси илк марта эълон қилинган мамлакат сифатида ўзига хос мавқега Қозоғистоннинг ўзаро алоқаларда нуфузи ортяпти. Икки давлат ўртасида энергетика, файдали қазилма бойликлари, нефть-газ, химия саноати, инфратузилмалар ва бошқа соҳаларда кенг кўламли ҳамкорликни тобора кенгайтириш давом этади. Қозоғистон ва Хитой янги энергетика, сунъий интеллект, рақамли иқтисод ҳамда замонавий қишлоқ хўжалиги каби ривожланаётган соҳалардаги салоҳиятни кенгайтириш ниятида».

Абдумалик Сарманов таржимаси