Сианда Қозоғистон логистика маркази қурилиши бошланди

Сианда Қозоғистон логистика маркази қурилиши бошланди

Келгуси йилдан бошлаб, у орқали автомобиллар, электроника, қишлоқ хўжалиги товарлари, қурилиш материаллари, руда, металлар, кимёвий маҳсулотлар ташилади. Унинг очилиш маросимида Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, мазкур лойиҳа икки давлат транспорт-логистика инфратузилмаси ривожига хизмат қилади. Хаб Хитойнинг Шэньси минтақасини Қозоғистон, Марказий Осиё давлатлари, Эрон, Туркия,  Европа билан боғлайди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сўнгги 15 йил ичида мамлакатимиз ушбу соҳага 35 миллиард доллар инвестиция киритди. Биз Ляньюньган портида қозоқ-хитой логистика марказини яратдик. Янги темирйўл маршрутлари очдик. «Хоргос- Шарқий дарвоза» қуруқлик порти иш бошлади. Каспий денгизида замонавий инфратузилмалар барпо этилди. Бу тадбир ишларимизнинг бир қисми, дейиш мумкин. Ўтган йили темирйўл орқали икки давлат орасида 23 миллион тонна юк ташилди. Бу – рекорд кўрсаткич. Жорий йилнинг биринчи чорагида транзит  юк ташуви 35 фоизга ортди ва 7 миллион тоннани ташкил қилди. Ҳамкорлигимиз шу билан чекланиб қолмайди. Юк ташувини кенгайтириш учун инфратузилмалар зарур. Шунинг учун хитойлик ҳамкорлар билан бирга Сиань қуруқлик портида логистика марказини ташкил қилдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси