Халқаро оммавий ахборот воситалари Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт
Тўқаев таклиф этаётган сиёсий ислоҳотларни ички модернизация ва минтақавий
барқарорлик, ташқи ҳамкорлар билан алоқалар нуқтаи-назаридан ҳам таҳлил
қиляпти. Eureporter портали аналитиклари уларни глобал беқарорлик даврида
мамлакат сиёсий тузилишини қайта тартибга келтириш сифатида баҳолади. Нашр
маълум қилишича, бир палатали Парламентга кўчиш энергетика, инфратузилма ва
саноат сиёсати доирасидаги қарорларнинг самарадорлигини оширади. Қозоғистоннинг
Европа Иттифоқи энергия хавфсизлигини таъминлашдаги ўрнини, «Ўрта» йўлакни
ривожлантиришдаги аҳамиятини ҳисобга олсак, бу Европа учун жуда муҳим.
Хорижнинг The Diplomatic Insight нашри таклиф
этилаётган ислоҳотларни нисбатан барқарор ва иш натижасини олдиндан кўриш
мумкин бўлган давлат бошқаруви тизимини яратиш сари қадам, деб ҳисоблайди. Вице-президент
лавозими таъсис этилиши ҳокимият транзитида нохуш эҳтимолларни камайтиради,
ташқи сиёсатда давлат мавқеини кучайтиради. Муаллифлар фикрича, ташаббус узоқ
муддатли барқарорликнинг прагматик стратегияси бўлиб, унинг муваффақияти
келгуси референдумда аҳоли ишончи даражасига боғлиқ.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

