Қозоғистон суғориш мавсумида Тожикистондан 500 миллион куб метр сув олди

Қозоғистон суғориш мавсумида Тожикистондан 500 миллион куб метр сув олди

Марказий Осиёда сув соҳасида ҳамкорлик. Қозоғистон ёз бошидан буён экинзорларни суғориш учун Қозоғистон Тожикистондан 500 миллион куб метр сув олди. Бу эса жорий йил учун мўлжалланганидан 45 миллион куб метрга кўп. Оби-ҳаёт «Дўстлик» халқаро канали орқали етказиб берилди. Апрел ойидан бошлаб мамлакатимизга Ўзбекистондан Сирдарё орқали 4 миллиард куб метр сув келди. Қирғизистон билан Қозоғистонга Чу дарёси орқали 180 миллион куб метр, Талас дарёси орқали бундан икки марта кўп сув етказиб бериш тўғрисида келишилган.

Алмас Мусабеков, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқарма бошлиғи: 

– Жанубий минтақаларни сув билан таъминлаш учун вазирлик қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қиляпти. Марказий Осиёдаги барча давлатлар каби, Тожикистон ҳам муҳим ҳамкоримиз. У билан вазирлик сув захираларини бошқариш ва сақлаб қолиш борасида фаол бирга ишлаяпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.