БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти халқаро экспертлари Қозоғистон ветеринарлари билан ҳайвонларда учрайдиган хавфли касалликлар тарқалишига қарши кураш бўйича тажрибасини баҳам кўрди. Англия ва Венгрия мутахассислари амалий тренингларда таҳликали инфекцияларга қарши кўриладиган самарали чора-тадбирларни намойиш этди. Шу жумладан, хавфни баҳолаш, сабабларни аниқлаш, касаллик манбаларини аниқлаш технологиялари, биохавфсизлик қоидалари кўрсатилди. Хорижлик экспертлар жониворларни вакциналаш схемаларини кўрсатди. Таъкидлаш лозимки, лойиҳа Қозоғистон ветеринария хизматини мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.