Ноу-хау ёрдамга келади. Қизил Ўрда вилоятидаги олимлар гуруч экишга доир янги технология ишлаб чиқишди. Унинг моҳияти шундаки, махсус уруғлик йўли билан лазерли сайқалланганидан кейин дон тупроққа бир сантиметргача чуқурликда экилади, сўнгра ер плёнка билан ўралади ва тешиб қўйилади. Бу усул ёрдамида тупроқ тез қизийди, бу эса намлик сақланишига замин яратади ва уруғ тез унади. Мазкур усул уруғни экилганидан кейинги 15-25 кунда қўшимча суғоришсиз ундириш, сувни 30 фоизгача тежаш имконини беради.
Серикбай Умирзақов, техника фанлари доктори:
- Қиёслаш учун – ҳосилдорлик гектарига 14,7 центнерга кўпайгани кузатилди. Сув захираларига келганда, илгари гектарига 30 минг кубометрга яқин сув талаб этиларди, ҳозир эса йигирма икки мингдан кўп эмас. Мисол учун, дастлабки йили ем-хашак учун экилган йўнғичқада шу усул билан 3 марта, суғормасдан ҳосил олишга эришдик.
Хуршида Абдуллаева таржимаси