Биринчиси – ёғоч сотиш учун атайин ўрмонга ўт қўйиш. Иккинчиси – оловдан эҳтиёт бўлмаслик. Учинчиси – табиий шаклда ўт чиқиши. Таъкидлаш лозимки, фалокат ҳудудида 24 соат давомида ўт ўчириш ишлари давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, аҳоли манзилгоҳларига хавф туғилмаган. Бутун куч ва воситалар қишлоқларни муҳофаза қилишга ташланган. Бундан ташқари, ёнғинга қарши минераллаштирилган чизиқлар, олов йўлини кесувчи шудгорлар, олов атрофига сув қуйиш, тутаётган ўт ўчоқларини кўмиш ишлари давом этяпти. Таъкидлаш лозимки, ҳозир ёнғинни ўчириш учун 1 минг 800 одам, 350 дан зиёд техника бирлиги ишга солинган. Армия авиацияси ҳаводан ёрдам кўрсатяпти. Бугунгача осмондан туриб, жами 5 минг 400 тонна сув сепилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси