Грузиядаги суратга олиш ишлари вақтида қозоғистонлик актёр Фархад Абдраимов вафот этди

Грузиядаги суратга олиш ишлари вақтида қозоғистонлик актёр Фархад Абдраимов вафот этди

Ватанимиз кинематографи жудоликка учради. Грузияда ўтказилаётган суратга олиш ишлари вақтида таниқли актёр ва продюсер Фархад Абдраимов вафот этди. Санъат арбобининг вафот этгани ҳақида «Қазақфильм» матбуот хизмати маълум қилди. Юрак инфаркти кутилмаган ўлимга сабаб бўлди.

Актёр атиги 55 ёшда эди. Таъкидлаш лозимки, у икки марта Қозоғистоннинг «Народный любимец» жамоат мукофоти совриндори, «Қурмет» ордени соҳиби бўлган. Фархат Абдраимов ҳисобида ўнлаб муваффақиятли картиналар бор. «Рэкетчи», «Пуштиранг севги ҳақида эртак», «Муҳаббат ҳазили» ва бошқалар шулар қаторида. У «Фара» кинолентасида ўйнаган бош роли туфайли собиқ Иттифоқ ҳудудида шуҳрат қозонганди. Шу иши туфайли Халқаро Москва кинофестивали бош совринини олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси