Қозоғистон Москва халқаро кинобозорига 13 та фильм тақдим этди. Тадбир давомида улардан учтаси учун алоҳида намойиш ўтказилди. Бу ўсмирлар етуклиги мавзусидаги «Схема» фильми, тарихий «1941 йил ёзи» асари ва «Зере» драмаси.
Бауржан Шукенов, киномарказ бошқарув раиси ўринбосари:
- Қозоғистон кинематографияси нима билан нафас олишини кўрсатамиз. Қандай кино олинаётганини. Албатта, бу асосан ижтимоий аҳамиятли фильмлар, чунки жиддий ижтимоий юкламага эга, давлат учун шундай муаммоларни кўтариб чиқувчи шу каби фильмларни молиялаштириш муҳим.
Екатерина Бордачёва, «Россия кинобизнеси» форуми бош директори:
- Биз юксак даражадаги, яхши постановкага эга, турли жанрлардаги фильмларни кўрдик. Айниқса, Россияда Қозоғистон комедиялари оммалашиб боряпти. Чунки пандемия даврида, ҳаммамиз онлайн тартибда сизнинг картиналарингизни томоша қилдик. Албатта, Қозоғистон киноси улкан тарихий фильмлар билан ҳам шуҳрат қозонади. Россияда, масалан, «Тўмарис» картинаси кутилганди. Биз ушбу киноасарни барча платформаларда томоша қилдик.
Форумда қатнашишдан мақсад - фильмларни прокатчилар ва стриминг платформалари учун таклиф этишдир. Тадбир иштирокчилари айтишича, уларни катта экранларда прокатга чиқариш мумкин, шунда киносаноатга сарфланган инвестиция ўзини оқлайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси