«Ягона дарча» орқали 2 минг фуқаро «қондош» мақомини олди

«Ягона дарча» орқали 2 минг фуқаро «қондош» мақомини олди

Янгидан ишга тушган «Ягона дарча» механизми орқали 2 минг фуқаро «қондош» мақомини олди. У пилот лойиҳа доирасида рўёбга чиқариляпти. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистоннинг хориждаги дипломатик идораларига этник қозоқлардан тушган аризалар ҳокимликларга юборилади. Маҳаллий ижро органлари уларни кўриб чиқади ва доимий яшаш жойлари, иш ўринлари ҳамда минтақавий квотага киритишни таклиф этади. Эслатамиз,  этник қозоқларни қабул қилиш механизми республиканинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепцияси доирасида амалга оширилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси