25 октябрь куни қуёш тутилиши мукмин

25 октябрь куни қуёш тутилиши мукмин

25 октябрь куни ноёб астрономик ҳодиса – Қуёш тутилиши юз беради. Ер йўлдоши тушдан кейин, маълум муддатда Қуёшни 60-80 фоиз тўсиши мумкин, қозоғистонликлар мазкур жараённи пойтахт вақти билан 16:26 дан бошлаб кузата олади. Бир соат кейинроқ - 17:35 да эса Қуёш тутилишининг 76 даражалик максимал фазаси юз беради. Айни пайтда, астрологлар айтишича, мазкур астрономик ҳодиса ҳар доим бирор янги нарсанинг бошланиши саналади. Айни шу даврда, дейди улар, ўз ҳолатига эътиборли бўлиш лозим. Қуёш тутилиши танаффусни ҳам билдиради, бу ҳол Чаён буржди остида юз бериши эса кучли ўзгаришни англатади. Юз берадиган ўзгаришлар эса, дея таъкидлайди мутахассислар, ривожланиш, тажриба тўплаш ва олға интилиш учун зарур.

Сабина Хакимова, астролог:

- Қуёш тутилишини кузатмоқчи бўлганлар албатта кўзойнак тақиши шарт, Чаён буржи остида юз берадиган мазкур ҳодиса кучли трансформацияга олиб келади ва бунга тайёр бўлмаганларга таъсир қилади, бу воқеа шахсий ҳаёт ва моддий соҳага таъсир кўрсатиши мумкин. Бу даврда муҳим ишларга қўл урмасликка ҳаракат қилинг, кўпроқ маънавий ривожланишга вақт ажратинг. Бу паллани ҳузур-ҳаловат топиш, дам олишга бағишлашни тавсия қиламан, масалан, ванна қабул қилинг, тоза ҳавода айланинг, медитация қилинг, яқинлар даврасида, илиқ, ёқимли муҳитда бўлинг.

Хуршида Абдуллаева таржимаси