Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси деярли 2,5 миллиард долларни ташкил қилган. Етти ойлик якунларга қараганда, юртимиз Марказий Осиёдаги қўшни республиканинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари учлигига киради, дея хабар беради «Казинформ». Биринчи ўринда Хитой турибди. Давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми 7 миллиард долларга яқин. Иккинчи ўринда Россия, савдо ҳажми 5 миллиард доллар. Эслатамиз, 2022 йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки тарафлама товар айланмаси 5 миллиард долларни ташкил қилган.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.