«Элбоши. Мустақиллик. Парламент» - пойтахтда шу ном остида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Бу гал анъанавий учрашув Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланди. Тадбирда Словакия, Россия, Ўзбекистон ва Озарбайжондан келган парламент спикерлари ва хорижий ташкилотлар экспертлари иштирок этди. Тадбир меҳмонлари чорак асрдан кўпроқ вақт давомида юртимиз эришган ютуқларни юқори баҳолади. Айни пайтда бунда, улар айтишича, биринчи президентнинг нафақат ички, балки ташқи сиёсатга доир долзарб масалаларни кўтара олиш қобилияти муҳим роль ўйнайди.
Ришард Чарнецкий, Европа парламенти депутати:
- Нурсултон Назарбоев аниқ дастурларни таклиф қилди, тинчликсевар ташаббуслар билан чиқди, Қозоғистоннинг жаҳон саҳнасидаги юксак ўрнини таъминлади. Шунинг шарофати билан бутун дунё юртингиз қандай салоҳиятга эгалигини тушунди. Ва энг муҳими, у АҚШ, Россия, Хитой каби йирик халқаро иштирокчиларга Қозоғистон ўрнини англатди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси