Қосим-Жўмарт Тўқаев Фан кенгаши йиғилишида иштирок этди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Фан кенгаши йиғилишида иштирок этди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Фан ва технологиялар миллий кенгашининг илк йиғилишида шуни маълум қилди. Давлат раҳбари олий ўқув юртлари ва илмий ташкилотлар ходимларининг илмий даража ҳамда унвонлари учун қўшимча тўловни 1,5 баравар ошириш бўйича топшириқ берди. Академикларга эса умрбод стипендия белгиланади. Фанни ривожлантиришнинг янги моделида Миллий академияга катта роль берилади. Яқинда ушбу муассаса «Президент қошидаги» деган мақомга эга бўлди. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат илм-фани миллий иқтисодиётни модернизация қилишда илғор сафда бўлмоғи лозимлигини таъкидлади. Шу билан боғлиқ ҳолда, Қозоғистон фанининг тараққиёт моделини тубдан янгилаш зарурати туғилади. Фан куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда мамлакатнинг кўзга кўринган, турли соҳаларда сезиларли ютуқларга эришган олимлари сўзга чиқди. Давлат раҳбари таклифига кўра, келажакда айни шу таркибда мунтазам равишда мамлакат илм-фанини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси