Абу-Дабида кўргазма давом этяпти

Абу-Дабида кўргазма давом этяпти

Абу-Дабида шу кунларда Ов ва от спорти 20-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кенг кўламли тадбирда 11 махсус тоифа кўзда тутилган, улар қаторида зотдор жондорлар, балиқчилик, лочин ови, крафт ижоди учун майдонча, турли қуроллар, барқарор ов турлари бўйича ишловчи экспертлар учун конференция, аутентик спорт турлари бор.

 

ADIHEX – юқори харид қувватига эга томошабинларни ўзига жалб этувчи энг йирик кўргазма ҳисобланади. Унда жаҳоннинг 65 давлати, шу жумладан, Марказий Осиёдан келган 1 минг 200 дан зиёд компания қатнашяпти. Тенгсиз майдончада халқаро ва минтақавий брендлар, компаниялар нафақат учрашишади, балки мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини боғлашади ҳам. Унда соҳага оид энг янги инновациялар, технологиялар намойиш қилинади, ўзгаришлар нишаби белгиланади, шу жумладан, от, турли жондорлар дунёсига, кемпинг ва овга зарур анжомлар, аксессуарлар, анъанавий ва замонавий ов қуроллари тақдим этилади. Жорий йилда кўргазма тарихида илк марта турли аукционлар ташкил қилинади, улардан бирида декоратив-амалий санъат намуналари сотилади. Томошабинлар 200 дан зиёд тадбирда қатнашади. Маданий мерос, санъат ва маданиятга оид танловлар ўтказилади.


Таъкидлаш лозимки, Абу-Дабидаги 20-халқаро ов ва от спорти кўргазмаси 8 сентябргача давом этади.