Қозоғистон  ва Хитой саноат соҳасидаги қўшма лойиҳалар сонини оширади

Қозоғистон  ва Хитой саноат соҳасидаги қўшма лойиҳалар сонини оширади

Қозоғистон ва Хитой саноат ва инвестициявий қўшма лойиҳалар сонини оширади. Бош вазир Алихан Смаилов ХХР Давлат кенгаши раиси ўринбосари Дин Сюэсян билан тўла форматдаги ўзаро фойдали ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди. Ҳукумат раҳбари 2026 йилгача мўлжалланган савдо-иқтисодий дастурини рўёбга чиқариш бўйича йўл харитаси, шунингдек, импорт-экспорт товарларини ўзаро шаҳодатлашнинг нақадар муҳимлиги таъкидлади. Бу эса Қозоғистон – Хитой савдо ҳамкорлигини янги сифат даражасига олиб чиқади. Шу кунларда товар айланмаси фаол ошиб боряпти. Ўтган йили ушбу муҳим  кўрсаткич 35 фоизга ортди ва 24 миллиард долларни ташкил қилди. 2023 йилда ҳам ўзаро алоқалар, маҳсулот алмашинувида ўсиш суръати ортиб бораётгани кузатиляпти.

Алихан Смаилов, Премьер-Министр РК:
- 10 ой ичида ўзаро сафдо ҳажми 24 фоизга ортди. Ушбу суръатни бўшаштирмасак, яқинда товар айланмасини 40 миллиард долларга етказиш каби икки давлат раҳбарлари кўрсатган маррага етамиз.

Бундан ташқари, томонлар транзит-транспорт соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди. у жуда муҳим. Хитойдан Европага қуруқликдан бораётган маҳсулотнинг 85 фоизи ҳозир Қозоғистон орқали ўтади. Талабни тўла қондириш учун республика инфратузилмалар қувватини ошириш устида фаол ишлаяпти. Учрашувда энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. 10 ноябрдан ўзаро визасиз кириш-чиқиш тартиби жорий этилиши бизнес-контактларга туртки беради, савдони осонлаштиради, инвестициялар ҳажмини оширади, туризм ривожланишига ёрдам беради, дея таъкидлашди томонлар.

Абдумалик Сарманов таржимаси.