Рақамли технологиялар сув захираларидан самарали фойдаланишга ёрдам
беради. Астанада Марказий
Осиё, Озарбайжон ва Туркия экспертлари, халқаро ташкилотлар, вазирликлар, илмий институтлар, IT-компаниялар вакиллари сув исрофини камайтириш, сув тежовчи технологиялар жорий этиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ерда ўтказилган сув захираларини рақамлаштириш ва
барқарор бошқаришга бағишланган тренинг иштирокчилари ўз мамлакатларида синовдан ўтган
усулларни таклиф этишди. Улар қаторида томчилаб, ёмғирлатиб суғориш, лазер ёрдамида далаларни текислаш, ер ости ва дренаж сувларидан фойдаланиш муҳокама этилди.
Акмал
Акрамханов, Ер захираларидан барқарор фойдаланиш бўйича мамлакат бўйлаб мувофиқлаштирувчи катта
илмий ходим, Ўзбекистон:
- Текис далаларни лазер ёрдамида текиcлаш ҳисобига 20-30 фоиз сув
тежаш мумкин. Агарда бундай далаларда томчилатиб суғориш ҳам жорий
этилса - салмоқли
натижаларга эришиш мумкин. Рақамлаштириш, тегишли илова яратиш орқали фермерларга қачон ва қанча сув
қўйишни тавсия этиш мумкин. Бу эса кўз билан чамалаб, таваккалига иш юритишни
камайтиради.
Қозоғистон ҳам ўз тажрибасини тақдим этди. Рақамли ечимлардан бири - сув захиралари миллий ахборот тизими. Ишланма муаллифлари таъкидлашича, майдонча ҳисобда шаффофликни таъминлайди, бошқа давлат тизимлари билан интеграцияланиши ҳисобига маълумотлар қайта-қайта киритилмайди сув тақчиллиги шароитида бошқарув
сифатини оширади. У чегараоша сув объектлари ҳолатини назорат қилиш, халқаро ҳамкорликни
таъминлайди. Шу жумладан, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон билан маълумот алмашади. Бундан ташқари, 2026 йилда Туркистон, Жетису, Жамбил, Қизил Ўрда вилоятларидаги 103 та канал автоматлаштирилиши режалаштирилган.
Жанузақ Аблибаев, «Қозоғистон сув хўжалиги» республика давлат корхонаси рақамлаштириш
департаменти катта эксперти:
- Астанада ягона диспетчерлик маркази яратилади. У ердан ҳар бир минтақа қанча сув олганини, мамлакат
миқёсидаги маълумотларни мониторинг қиламиз. Метеорологик маълумотдан фойдаланиб, таҳлил ва режалаштириш
ишлари ўтказилади.
Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти мавжуд чорловларга қарши
туриш учун ҳамжиҳатлик зарурлигини таъкидлайди. Бунинг учун мустаҳкам ҳамкорлик зарур. У давлатдан давлатга бериладиган технологиялар ва билимларга асосланиши зарур.
Исмоил Абдулҳамид, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти Лойиҳалар департаменти
директори:
- Янги ва инновациявий технологиялар, масалан, томчилаб суғоришни жорий этишдан асосий мақсад — кам сув сарфловчи тизимларга кўчишга эришиш. Ҳозир сув захираларини рақамлаштириш йўналиши фаол
ривожланяпти, бу эса зироатчилар ишлатаётган сувни назорат қилиш
ҳамда унинг сифатини оширишга имкон яратади. Марказий Осиё аҳолиси янги технологияларни
ўзлаштиряпти. Кейин эса улар бошқа давлатларга бу тажрибани тақдим
этувчи экспертга
айланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

